16-09-2020

Январдан августгача бўлган савдо динамикаси

image

 

2020 йил август ойида биржа ва биржадан ташқари савдоларнинг умумий ҳажми 103,2 миллиард сўмни ташкил этди. Июль билан таққослаганда савдо ҳажми 10 фоизга ошди.

 

 

Жами битимлар сони 2 795 тани ташкил этди, шундан 102 миллиард сўмлик 2 627 битим биржа савдолари орқали амалга оширилди. Қолган 1,1 миллиард сўмлик 168 битим биржадан ташқари бозорда амалга оширилди. Биржадан ташқари операцияларнинг умумий ҳажмдаги улуши атиги 1%ни ташкил қилади.

 

 

Август ойида, асосан, битта йирик битим туфайли, июль ойига нисбатан битимлар сонининг бироз пасайиши ва савдо ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда.

  • Август ойида, асосан, битта йирик битим туфайли, июль ойига нисбатан битимлар сонининг бироз пасайиши ва савдо ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда.
    Август ойида Mega Pro Business лизинг компаниясининг 81 фоизини 92,4 миллиард сўм эвазига сотилиши бўйича битим тузилди, ушбу шартнома савдо ҳажми ўсишининг асосий сабаби бўлди.

  • Бунинг ортидан Universal bank ХАТБ акцияларининг савдоси бўйича умумий қиймати 4,4 млрд. сўм бўлган 5 та битим тузилди, ушбу кўрсаткич устав капиталининг 2,95 фоизини ташкил этади.

  • Кучли учликни O'rta osiyo trans АЖ якунланмоқда, ушбу компания акциялари билан боғлиқ 2,2 миллиард сўмлик иккита битим имзоланган.

 

Август ойида имзоланган битимлар сони бўйича Qizilqumsement АЖ Kvarts АЖни иккинчи ўринга суриб, етакчига айланди. Деярли 0,5 миллиард сўмлик, 455та битим Qizilqumsement акциялари билан амалга оширилди, инвесторларнинг катта қизиқиши компания фойдасининг 2019 йил 1-ярим йиллигига нисбатан 2 баравар ўсиши билан боғлиқ. Kvarts АЖ акциялари билан 258 миллиард сўмлик 354 битим тузилди. Кучли учликни O’zmetkombinat АЖ бироз кечикиш билан ёпмоқда. Ушбу компания акциялари билан 738 миллион сўмлик 328 битимлар тузилди.

 

Январдан августгача 26871 та битим тузилди, шундан 24717та битим фонд биржасида, қолган 2154 та битим Элсис Савдо савдо майдончаси орқали тузилди. Ушбу даврда савдоларнинг умумий ҳажми 415,9 миллиард сўмни ташкил этди. Корпоратив облигациялар билан амалга оширилган операцияларни ҳисобга олган ҳолда (46,6 млрд. сўмлик 52та битим) Фонд биржаси орқали амалга оширилган савдо ҳажми 8 ой давомида 354 млрд. сўмни ташкил этди, Элсис Савдо майдончасида эса Миллий банкнинг корпоратив облигациялари билан битта битимни (21,1 миллиард сўмлик битта битим) ҳисобга олган, умумий савдо ҳажми 62 миллиард сўмни ташкил этди.

 

8 ой давомида тузилган битимлар сони бўйича банк акциялари етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Биринчи ўринни 4006та битим билан Hamkorbank АТБ эгалламоқда, ундан кейинги ўринни 3773та битим билан Kvarts АЖ, учинчи ўринни эса, 3130та битим билан Ipoteka-bank АТИБ эгаллаган.

 

 

8 ой давомида корпоратив облигациялар билан боғлиқ 46,6 млрд. сўмлик 52 та битим қайд этилди. Ҳозирги кунда Uzbek Leasing International АЖ лизинг компаниясининг облигациялари инвесторлар учун жозибадор инструментларидан бири ҳисобланмоқда, сабаби улар Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасига боғланмаган.

 

 

Элсис Савдода, июль ойида савдо ҳажми ниҳоятда ошганидан сўнг, натижалар ўз ҳолига қайтди. Июль ойида ушбу майдончада савдо ҳажмининг кескин ошишига Mega Pro Business АЖ акциялари билан боғлиқ битимлар сабаб бўлган. Ушбу компаниянинг акциялари листингга киритилишидан олдин улар биржадан ташқари бозорда сотилган. Июль ойида 20 миллиард сўмлик 2 та битим тузилган, бу компаниянинг устав капиталининг 19 фоизини ташкил этади.

 

 

 

Другие новости

Дивиденддан даромад, 2020 йилдаги бозор етакчилари

11-01-2021

Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган маълумотларга кўра openinfo.uz 278 акциядорлик жамиятлари (599 та АЖлардан) 2020 йилда...
Batafsil

Сизга тегишли бўлган дивидендларни олидингизми?

04-01-2021

Шунингдек, биз Сизларга 5 та компания томонидан тўланган дивидендлар (солиқсиз) тўғрисида қисқача маълумот берамиз:
Batafsil

Aксиялари қийматининг ўсиши бўйича этакчи АЖ "Qizilqumsement"

29-12-2020

"Qizilqumsement" АЖ 3-чорак якунлари бўйича қисқача таҳлилий материал
Batafsil