16-07-2021

"Кварц" АЖ 2020 йил якунлари бўйича соф фойдани тақсимлайди.

image

"Кварц" АЖ кузатув кенгаши 2021 йил 7 август куни соат 16:00да "Кварц" АЖ мажлислар залида бўлиб ўтадиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини эълон қилди.

Кун тартибига қуйидагилар киради:
1. Ташқи аудиторнинг Жамиятдаги 2020 йил якунлари бўйича молиявий–хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосасини кўриб чиқиш.
2. 2020 йил учун йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар хисоботини тасдиқлаш.
3. 2020 йил якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш.

Акциядорлар реестрига киришни хоҳловчи инвесторлар ушбу акцияларни T+2 ҳисоб-китобларини ҳисобга олган ҳолда 2021 йил 30 июлгача "Тошкент" РФБда сотиб олишлари мумкин.

Шунингдек эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30-июн куни "Кварц" АЖ акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказди, шундан сўнг компаниянинг 2020 йилдаги молиявий-иқтисодий натижалар бўйича аудитор хулосаси йўқлиги сабабли соф фойдани тақсимлаш масаласи кўриб чиқилмади.

Другие новости

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

21-10-2021

Ўзбек тили байрами куни нишонланмоқда
Batafsil

"Қизилқумцемент" нинг молиявий кўрсаткичлари

21-10-2021

"Қизилқумцемент" АЖ 2021 йил 3 -чорак молиявий кўрсаткичларини эълон қилди.
Batafsil

"Ҳамкорбанк" нинг молиявий кўрсаткичлари

20-10-2021

"Ҳамкорбанк" АТБ ХИ 2021 йил 3 -чорак якуни бўйича ҳисоботини эълон қилди.
Batafsil